Бугун, 29 июль куни Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида шахмат бўйича бошланаётган “Esports World Cup Chess” турнирида ҳамюртларимиз Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров дона суради.
Мукофот жамғармаси 1 миллион 550 минг АҚШ долларидан иборат нуфузли турнирда Абдусатторов “NAVI”, Синдаров “Team Vitality” жамоаси сафида ҳаракатланади.
Кеча халқаро турнирга ташланган қуръа натижаларига кўра, Н.Абдусатторов илк турда қора доналарда норвегиялик Магнус Карлсен, Жавоҳир Синдоров оқ доналарда америкалик Ҳикару Накамурага қарши кураш олиб боради.
Мусобақа низомига мувофиқ, дастлабки кунлари гуруҳ ўйинлари ташкил этилса, 31 июль куни плей-офф, 1 августда эса финал учрашувлари бўлиб ўтади.



