Нодирбек Абдусаттаров (бундан буён матнда «Сайт Эгаси» деб юритилади) ўзига алоқадор бўлган маълумотларни бутунжаҳон Интернет тармоғидаги Веб-сайт(-лар)да (бундан буён матнда «Сайт» деб юритилади) блог-сайт, сайт фойдаланувчилари (бундан буён матнда «Фойдаланувчи» деб юритилади) учун маълумот сайти сифатида жойлаштиради.
- ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИ
Сайт Эгаси фойдаланувчилар қуйида келтирилган сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларига риоя қилишларини талаб қилади. Фойдалаувчи сайтга кирган ва ундан кейин исталган саҳифага ўтган пайтидан бошлаб Сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларига ўз розилигини билдирган ҳисобланади. Сайт Эгаси исталган вақтда Сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидаларини янги нашрини чоп этиш орқали уларни ўзгартириш ҳуқуқига эга. Барча ўзгаришлар барча фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади. Қуйида келтирилган Сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидалари Сайт Эгасининг интеллектуал, эгалик ва бошқа мулкларини ҳимоя қилишга қаратилган.
- АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ
Фойдаланувчи сайтдан фойдаланиш шартлари ва қоидалари тўғрисидаги ушбу офертага мувофиқ равишда сайтда бўлиб турган вақтида ва ундан фойдаланиш чоғида олган ва/ёки фойдаланган ахборотини муҳофаза қилишни тартибга солувчи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка риоя этилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммасига олади. Сайтдан рухсатсиз фойдаланиш тақиқланади ва ҳуқуқбузарлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ жавобгарликка тортилишлари мумкин. Ушбу шартларнинг талқини ва қўлланиши Ўзбекистон Республикаси қонунлари билан тартибга солинади.
- ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ҲАҚИДА МАЪЛУМОТ
Савдо белгилари ва бошқа интеллектуал мулк объектларига бўлган барча ҳуқуқлар ёки учинчи шахсларнинг, ҳусусан, Сайт Эгаси билан афилланган учинчи шахслар барча ҳуқуқлари ўз эгаларида қолади. Мазкур Сайтдан фойдаланиш қоидалари ва шартларидаги ҳеч бир ҳолат фойдаланувчига интеллектуал мулкнинг ҳар қандай турига бўлган ҳуқуқларни ўтказиш мақсади ёки ўтказиш сифатида талқин қилинмаслиги керак. Фойдаланувчи Сайтда тақдим этилган барча интеллектуал мулк ва уларнинг элементларидан фақат танишиш мақсадида фойдаланади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
Фойдаланувчига Сайт Эгаси томонидан Сайтнинг исталган саҳифасида рўйхатдан ўтган ёки Сайт Эгасига тегишли бўлган ҳар қандай маълумотни фақат шахсий фойдаланиш ёки танишиб чиқиш мақсадида нусха кўчириш, улашиш ёки намойиш қилиш ҳуқуқи берилган бўлиб, бунда ҳолда ҳар қандай турдаги нусхаларни кўчириш, улашиш ёки намойиш қилиш ишларида муаллифлик ҳуқуқи, савдо белгиси ёки хизмат кўрсатиш белгиси сайтда кўрсатилган асл нусхаси билан айнан ўхшаш ҳолда акс эттирилиши шарт. Сайтда жойлаштирилган маълумотлар ва материаллардан нусха кўчирилиши, уларни улашилиши, кўрсатилиши, тарқатилиши, юклаб олиниши, лицензияланиши, ўзгартирилиши, нашр этилиши, жойлаштирилиши, кўпайтирилиши, фойдаланилиши, сотилиши, бировга берилиши, ҳосила ишларини шакллантириш учун ишлатилиши ёки Сайт Эгасининг олдиндан ёзма розилигисиз тижорат ёки жамоат мақсадларида фойдаланилиши мумкин эмас.
Сайтда, шу жумладан унинг ҳар қандай саҳифасида, бошқа мулкий ҳуқуқлар тўғрисидаги хабарлар ва муаллифлик ҳуқуқи тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлиши мумкин, уларнинг шартлари бажарилиши шарт. Сайтда жойланган айрим расмлар ва маълумотлар учинчи шахсларнинг муаллифлик ҳуқуқи объектлари ёки уларнинг савдо белгилари ҳисобланади ва улардан ҳар қандай йўл билан фойдаланиш учинчи шахсларнинг шартлари ва қоидалари билан тартибга солинади.
- ЖАВОБГАРЛИК ВА КАФОЛАТЛАРНИ ЧЕКЛАШ
САЙТДАГИ МАЪЛУМОТЛАР АХБОРОТ-ТАНИШУВ ТУСИДА БЎЛИБ, ҲЕЧ ҚАНДАЙ АНИҚ ЁКИ НАЗАРДА ТУТИЛГАН КАФОЛАТЛАРСИЗ, ШУ ЖУМЛАДАН ТИЖОРАТ ҚИЙМАТИ, БИРОР МАҚСАДГА МУВОФИҚЛИГИ ВА ФОЙДАЛАНУВЧИ ҲУҚУҚЛАРИНИ БУЗМАСЛИК КАФОЛАТЛАРИСИЗ, АММО БУЛАР БИЛАНГИНА ЧЕКЛАНИБ ҚОЛМАЙ, «ҚАНДАЙ БЎЛСА, ШУНДАЙ» ТАҚДИМ ЭТИЛАДИ.
Сайтда жойлаштирилган маълумотларда техник ноаниқликлар ёки типографик хатолар бўлиши мумкин. Сайт Эгаси вақти-вақти билан, олдиндан огоҳлантирмасдан, сайтдаги маълумотларга ўзгартиришлар киритади, қўшади, ўчиради, янгилайди. Сайт Эгаси сайтда мавжуд бўлган хатолар ёки маълумотлардаги камчиликлар ва сайтда жойлашган маълумотларни янгилаш учун жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
- МАРКЕТИНГ
Фойдаланувчи сайтга кириши биланоқ, сайтнинг баннерли конструксияси ва бошқа шунга ўхшаш маркетинг воситаларида реклама маълумотларини олишга рози бўлади. Таклиф этилаётган маҳсулотлар фақатгина Сайт Эгасининг истагига биноан ва Сайт Эгаси билан боғлиқ компаниялар томонидан шартнома ёки бошқа шартлар асосида тақдим этилиши мумкин. Сайт Эгаси учинчи шахс компанияларининг сайтлари ёки ахборот реклама воситаларида кўрсатилган маҳсулотлар ва/ёки хизматлар учун жавобгар эмас.
- БОШҚА ИНТЕРНЕТ-САЙТГА ҲАВОЛАЛАР
Ушбу бандда санаб ўтилган веб-сайтлар Сайт Эгасининг назорати остида эмас, балки, фақат учинчи шахслар томонидан бошқарилади. Шунга кўра, Сайт Эгаси бундай веб-сайтлар борасида ҳеч қандай баёнот бермайди. Агар Сайт Эгаси учинчи томон сайтига ҳавола тақдим этса, бундай ҳавола Сайт Эгасининг илгари кўрсатилган веб-сайтга, унинг эгалари ёки етказиб берувчиларига нисбатан рухсати, тасдиқланиши, ҳомийлиги ёки тегишлилигини англатмайди. Сайт Эгаси ушбу ҳаволаларни фақат маълумот олиш ва фойдаланувчиларга қулайлик яратиш учун тақдим этади. Сайт Эгаси бундай веб-сайтлардаги маълумотларни, маҳсулотларни ёки дастурий таъминотларни текширмайди ва назорат қилмайди, шунинг учун ҳеч қандай жавобгарликни ўз зиммасига олмайди.
САЙТ ЭГАСИ БИРОР БИР ГИПЕРҲАВОЛАЛИ ВЕБ-САЙТДАН ФОЙДАЛАНГАНИ УЧУН БЕВОСИТА, БИЛВОСИТА, МАХСУС ЁКИ БОШҚА ЗАРАР ЕТКАЗГАНИ, ШУ ЖУМЛАДАН, МАЪЛУМОТЛАРИНГИЗНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ТИЗИМИДА ҲАР ҚАНДАЙ МАЪЛУМОТ, ДАСТУР ЁКИ БОШҚА АХБОРОТЛАРНИ ЙЎҚОЛГАНЛИГИ ЁКИ БОШҚА САБАБЛАР УЧУН, ҲАТТО БУНДАЙ ЗАРАР ЕТКАЗИЛИШИ МУМКИНЛИГИ ТЎҒРИСИДА АНИҚ ОГОҲЛАНТИРИЛГАН БЎЛСА ҲАМ, БОШҚА ТОМОНЛАР ОЛДИДА ЖАВОБГАР БЎЛМАЙДИ.
- ҚАЙТА АЛОҚА
Ушбу Шарт ва қоидалар оммавий оферта бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ чексиз Фойдаланувчилар доирасига қаратилган. Сайт Эгасига юборилган ҳар қандай шарҳлар, аризалар, саволлар, таклифлар ёки шунга ўхшаш маълумотлар (умумий «қайта алоқа» деб номланувчи) Сайт Эгасининг мулки ҳисобланади. Сайт Эгаси маълумотларнинг махфийлиги тўғрисидаги билдиришнома асосида қайта алоқадан фойдаланади ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ унинг хавфсизлигини кафолатлайди. Сайт Эгаси бундай қайта алоқага нисбатан ҳеч қандай қўшимча мажбуриятни ўз зиммасига олмайди ва Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлмаган ҳолда, қайта алоқа манбаларини чекловларсиз бошқа шахсларга кўрсатиши, қайта ишлаши, фойдаланиши, очиши, намойиш этиши, ўзгартириши ва тарқатиши мумкин. Бундан ташқари, Сайт Эгаси қайта алоқа таркибидаги ҳар қандай ғоя, фикр, ноу-хау ёки усуллардан исталган мақсадда, шу жумладан, аммо бу билан чекланиб қолмаган ҳолда, бундай қайта алоқани ўз ичига олган маҳсулотларни ишлаб чиқарилиши ва маркетинги билан фойдаланиши мумкин.
- ШАРТ ВА ҚОИДАЛАРНИНГ БУЗИЛИШИ
Сайт Эгаси ушбу шартлар бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган барча ҳуқуқий чораларни қўллаш, шу жумладан муайян интернет манзилидан сайтга киришни блоклаш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.
ФОЙДАЛАНУВЧИ САЙТДАН ФОЙДАЛАНИШ ШАРТЛАРИ ВА ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ ЁКИ САЙТ ТОМОНИДАН ТАҚДИМ ЭТИЛГАН ХИЗМАТЛАР ВА МАЪЛУМОТЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ОРҚАЛИ САЙТ ЭГАСИГА ЕТКАЗГАН ҲАР ҚАНДАЙ ЗАРАР, ДАЪВО ВА ХАРАЖАТЛАРНИ ҚОПЛАШГА РОЗИ БЎЛАДИ.