Ўзбекистонлик шахматчиларнинг сўнгги бир йил давомида халқаро ареналардаги сенсатсион ғалабалари ортидан Ўзбекистон — йилнинг энг яхши шахмат мамлакати деб эътироф этилди.

Нидерландиядаги халқаро турнир якунида Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдоров йилнинг энг яхши шахмат мамлакатига топшириладиган “Tour D'or” — “Олтин минора” совринини қабул қилиб олишди. Ўзбекистон шахмат федератсиясига Европанинг шахмат совринини франциялик машҳур гроссмейстер Башар Куатли топширди.