Дата окончания: 28.06.2025 г.
Кеча пойтахтимиздаги “Panarams Tashkent Hotel” меҳмонхонасида Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган турнирнинг қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Нуфузли турнирда 150 нафардан ортиқ иштирокчилар қатнашмоқда. Умумий мукофот жамғармаси 121 500 АҚШ доллари бўлган мазкур мусобақа “Masters”, “Challengers”, “Futures” вa “Open” гуруҳларда ташкил этилади.
Халқаро турнирда мамлакатимиз шарафини Нодирбек Абдусатторов, Жавоҳир Синдаров, Нодирбек Ёқуббоев, Шамсиддин Воҳидов, Жаҳонгир Воҳидов, Муҳиддин Мадаминов, Муҳаммадзоҳид Суяров, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Абдумалик Абдусалимов, Ортиқ Ниғматов, Хумоюн Бекмуратов, Саидакбар Сайдалиев каби иқтидорли шахматчиларимиз ҳимоя қилади.
Мусобақа 28 июнга қадар давом этади.
Муҳаммад АМИН, ЎзА



