Тезкор шахмат йўналиши (рапид) бўйича жаҳон чемпиони, энг ёш шахматчи сифатида эса тарихга кирган, “Мард ўғлон” давлат мукофоти совриндори Нодирбек Абдусатторов жорий йилнинг 14-апрел куни Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талаба-ёшлари учун ижодий учрашув ўтказиш мақсадида ўқув юртига ташриф буюрди.
Дастлаб, меҳмонимиз институт ректори Илхом Сабиров ва проректорлар томонидан кўтаринки кайфиятда кутиб олинди. Унинг ютуқлари барча ўзбек ёшлари учун ҳақиқий ўрнак намунаси ҳисобланиб, бундай муваффақиятлар бардавом бўлиши, шунингдек, кейинги ишларида ҳам улкан зафарлар ҳамроҳлиги ила, юртимиз ривожига ҳисса қўшишда давом этиши алоҳида таъкидланди.
ТТЕСИ Матбуот хизмати