Нодирбек Абдусатторов "Chessable Masters" турнирининг чорак финалида ҳиндистонлик Аржун Эригаисини 2,5 : 1,5 ҳисобларида мағлубиятга учратди ва ярим финалга йўл олди.

Энди эртага Нодирбек ярим финалда россиялик Денис Лазавикка қарши дона суради.