Бугун пойтахтимиздаги Халқаро шахмат академиясида “XVII жаҳон чемпиони Рустам Қосимжонов” халқаро турнири бошланади.

Ушбу мусобақада иштирок этиш учун 9 давлатдан 20 нафар кучли шахматчилар рўйхатга олинган. Турнирнинг ўзи 9 турдан иборат бўлади. Халқаро мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 70 000 АҚШ долларини ташкил қилади.

Шахматчилар икки гуруҳда баҳс олиб боришади. Challengers гуруҳида ҳамюртларимиздан Ортиқ Ниғматов, Абдумалик Абдусалимов, Саидакбар Сайдалиев, Муҳаммадали Абдураҳмонов ва Ҳумоюн Бегмуратов бош соврин учун дона суришади. Ушбу гуруҳда арманистонлик халқаро гроссмейстер Габриэл Саргиссян (2628) биринчи рақам остида таснифланган.

Masters мусобақасида анча жиддий рақиблар жам бўлган: Александр Гришук (FIDE, 2731), Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон, 2714), Шаҳрияр Мамадияров (Озарбайжон, 2703), Жорден Ван Форест (Нидерландия, 2682), Рустам Қосимжонов (Ўзбекистон, 2662), Парҳам Мақсудлуу (Эрон, 2660), Жавоҳир Синдаров (Ўзбекистон, 2578), Нодирбек Якуббоев (Ўзбекистон, 2577), Шамсиддин Воҳидов (Ўзбекистон, 2514), Жаҳонгир Воҳидов (Ўзбекистон, 2513).