Исландияда ўтаётган шахмат бўйича “World Fischer Random Chess Championship” жаҳон чемпионатида Нодирбек Абдусатторов муддатидан олдин ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

Нодирбек турнирнинг 1- ва 2-турларида россиялик Ян Непомнящий ва мазкур йўналишда амалдаги чемпион Wesley So, 3- ва 4-турларида исландиялик гроссмейстер Steyn Gretarsson’ни мағлубиятга учратди.

Нодирбек Абдусатторов 8 имкониятдан 7.5 очко жамғариб, гуруҳ босқичи якунланишига 2 тур қолганда барча номдор рақибларидан олдин ярим финал масаласини ҳал қилди.