Нодирбек Абдусатторов "ChessKid Cup" онлайн турнирида иштирок этади.

22-26 май кунлари шахмат бўйича "ChessKid" онлайн турнири ташкил этилади. Ушбу мусобақанинг 1-дивизионида ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов ҳам иштирок этади.

Мусобақанинг 1-дивизионида қуйидаги шахматчилар кураш олиб боришади:

  • Алириза Фируджа (Франция)
  • Хикару Накамура (АҚШ)
  • Фабиану Каруана (АҚШ)
  • Нодирбек Абдусатторов (Ўзбекистон)
  • Александр Шиманов (ФИДЕ)
  • Дмитрий Колларс (Германия)
  • Йорден ван Форест (Нидерландия)
  • Юлес Муссард (Франция)